«Манчестер Сити» Мессининг трансфери учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди

Спорт 17 Январь 2017 11942

«Манчестер Сити» «Барселона»дан Лионель Мессини 100 млн фунт (тахминан 115 млн евро) эвазига сотиб олмоқчи.

The Sun хабарида қайд этилишича, инглизлар клуби ҳозирча расман таклиф бермаган, аммо музокаралар давомида «шаҳарликлар» вакиллари  29 ёшли бу футболчи учун айнан шунча маблағ тўлашга тайёрлиги айтилган.

Шунингдек, унга ҳафтасига 800 минг фунт стерлинг миқдорида маош тайинланиши режалаштирилган. Бу орқали футболчи дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчига айланиши мумкин бўлади.

Қайд этиш керакки, агар бу трансфер амалга ошса, бу тарихдаги энг қимматбаҳо трансферга айланади. 

Ҳозирда бу кўрсаткич ўтган йилнинг ёзида «Ювентус»дан «Манчестер Юнайтед»га 89 млн фунт (105 млн евро) эвазига трансфер қилинган Поль Погбага тегишли ҳисобланади.

Месси каталонияликлар жамоаси сафида 8 марта Испания чемпиони бўлишга улгурган. У шунингдек бу жамоа билан 4 марта Испания Кубоги ва 4 марта Чемпионлар Лигаси ғолибига айланган. Жорий мавсумда аргентиналик футболчи 24 учрашувда майдонга тушиб, 27 гол урди ва 9 голга ҳаммуаллифлик қилди.

У жамоа билан мавжуд шартномани узайтиришга шошилмаяпти.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50741 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66695 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35628 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20424 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77540 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60923 Жамият
Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания компания тузилди
Таиландга қизларни юбориш билан шуғулланган самарқандлик “одамфуруш” аёл ушланди 
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
103 ёшли камбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 508 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар