Mercedes жамоасида Нико Росбергнинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди

Спорт 17 Январь 2017 1846

Mercedes Формула-1 жамоасида келаси мавсумдан финляндиялик Вальттери Боттас иштирок этади. У ўз фаолиятини якунлаган Нико Росберг ўрнига келади. Спортчи билан шартнома имзолангани душанба, 16 январь куни расман тасдиқланди.

Боттас кейинги мавсум учун Williams жамоаси билан шартнома имзолаб бўлганди, бироқ «Мерседес» сафида 2017 йилги пойгаларда қатнашишга қарор қилди. Унинг Williams’даги ўрнини ўтган йили ўз фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилган, бироқ кейинчалик пойгаларга қайтишга қарор қилган Фелипе Масса эгаллайди. Масса билан ҳам бир йиллик шартнома имзоланди.

Вальттери Боттас Формула-1’да 2013 йилдан иштирок эта бошлаган. У ўтган мавсумни саккизинчи ўринда якунлади. 

Кўпроқ янгиликлар