Муҳаммад Алининг ҳаётий қоидалари

Lifestyle 17 Январь 2017 17387

Бугун, 17 январь куни афсонавий боксчи Муҳаммад Али ҳаёт бўлганида 75 ёшни қаршилаган бўлар эди. Али илк бор 13 ёшида бокс билан шуғулланишни бошлаган ва 18 ёшида Олимпиадада ғолибликни қўлга киритган. У 1964—1966, 1974—1978 орасида оғир вазнда мутлақ чемпион бўлган. 

Унинг ҳаёти ва босиб ўтган йўли минглаб инсонлар учун намуна вазифасини ўтайди. У тирик афсона деб аталишга лойиқ — Муҳаммад Али қашшоқ оиланинг оддий фарзанди бўлиб жаҳон тан олган боксчи ва жамоат арбобига айланган. Худди Али каби бокс тушишни ўрганиш мумкин, лекин унинг ҳаётий қоидаларига амал қилиш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди.

Муҳаммад Али ҳаёти давомида эришган ютуқларига машғулотлар эмас, айнан мана шу қоидалар сабабчи бўлганлигини кўп бора таъкидлаган.

Ёрдам

Али жабр чеккан ёки бирор нарсадан маҳрум бўлган кишилар билан жуда кўп мулоқотда бўлган. У ўзидан ёрдам сўраган ҳар бир кишига кўмак беришга ҳаракат қилган ва буни бошқаларга кўз-кўз қилмаган. У Худо уни маълум бир вазифани бажариш учун яратганлигига ишонган.

 

Ғурур

Ғурурнинг кибрга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Буни Али исботлай олган. Инсон нафақат жисмонан балки ақлан ҳам мукаммал бўлишга ҳаракат қилиши даркор.

 

Ўзини бағишлаш, мақсадни аниқлаш ва интизом

Али бу уч нарсага бутун ҳаёти давомида амал қилган.

 

Мағлубият

Мағлубиятни тан олиш мураккаб фанга ўхшайди. Омадсизлик омад сари йўл эканлигини англаш ғалаба сари муҳим қадам ташлашдир.

 

Ўзига ишонч

Ўз кучини англаб етиш бошқалар имкони йўқ деб ўйлаган нарсани бажаришга ёрдам беради. Ожизлик сиз ва мақсадингиз орасида тез-тез пайдо бўлувчи тўсиқдир.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53520 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69090 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36429 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20935 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79412 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61353 Жамият
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 89 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 422 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 403 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 206 Жамият
Кўпроқ янгиликлар