Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 декабрда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида”ги фармонига биноан 179 нафар шахсга Ўзбекистон фуқаролиги берилган бўлиб жойларда ушбу шахсларга Ўзбекистон Республикаси паспортини тантанали топшириш маросими ўтказилмоқда.

Наманганда ҳам вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида 13 нафар инсонга Ўзбекистон фуқароси паспортини байрамона тарзда топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими сўзга чиқиб, фуқароликни қабул қилганларни қизғин табриклади ва улардан мана шу она заминга садоқатни кутиб қолишини таькидлади.

Паспортларни қабул қилиб олган фуқароларимиз Президентимизнинг қарорларидан бағоятда қувонишгани, бугунги санани улар анча йиллардан буён орзиқиб кутишганини ва ушбу кун ҳаётларидаги энг бахтли дам бўлиб қолишини айтишди.

Темурмалик Воҳидов