ОАВ: АҚШ учувчисиз учар қурилмаси Афғонистонда ҳалокатга учради

Жаҳон 17 Январь 2017 6642

Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилоятида АҚШга тегишли учувчисиз учар қурилма ҳалокатга учради. Толиблар уни жангарилар уриб туширганини маълум қилишган бўлса, АҚШ қуролли кучлари бунга техник носозлик сабаб бўлганини айтган. Бу ҳақда Pajhwok Afghan News агентлиги маълум қилди.

Душанба куни кечқурун юз берган ҳодиса ҳақида агентликка Афғонистон куч маҳкамаларидаги манба хабар берган. Шу билан бир қаторда, у бунга нима сабаб бўлганини ойдинлаштирмаган. Маҳаллий ҳукумат вакили эса ушбу ҳодиса юзасидан изоҳ бермади.

Агентлик маълумотларига кўра, “Толибон” ҳаракати айнан унинг жангарилари Американинг бу қурилмасини уриб туширганини маълум қилган.

“Биз учувчисиз учар қурилмаларимиздан бири Нангарҳор вилоятида душанба куни ҳалокатга учраганини тасдиқлаймиз. Шунингдек, у уриб туширилган эмас, балки двигатель ишидаги носозлик сабаб қулаганини маълум қиламиз”, - дея Афғонистондаги АҚШ қўшинлари расмий вакили агентликка маълум қилган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12427 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66976 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36888 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 374 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 277 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2893 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 810 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 468 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1544 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар