«Шанҳай СИПГ» 16 январь куни Доҳа шаҳридаги йиғин доирасида сўнгги учрашувни «Ал Ҳалиж»га қарши ўтказди. Ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

ЎФФ матбуот хизмати хабарига кўра, бу ўйинда хитойликлар жамоаси сафида Одил Аҳмедов ҳам майдонга тушди ва голлардан бирига муаллифлик қилди.

Бу ўзбекистонлик футболчининг янги жамоасидаги илк голи ҳисобланади. 

Бугун Виллаш-Боаш бошчилигидаги «Шанҳай СИПГ» йиғинни якунлаб, Хитойга қайтган.

Маълумот учун, Хитой чемпионатининг янги мавсуми 4 март куни старт олади. «Шанҳай СИПГ» 7 февраль куни ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун саралаш ўйинида иштирок этади.