Франция президенти Франсуа Олланд АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг ЕИни танқид қилишига жавоб қайтарди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар қилмоқда.

«Европа трансатлантик ҳамкорликни давом эттиришга тайёр, бироқ бу ҳамкорлик ўз қадриятлари ва манфаатларига асосланган бўлиши керак. Европага ташқаридан маслаҳатлар керак эмас», — деган Олланд.