Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 22 март – «Бутун жаҳон сув куни» деб эълон қилиниб, 1993 йилдан буён халқаро миқёсда нишонлаб келинади.

Тошкент ирригация ва мелиорация институтида «Бутун жаҳон сув куни»га бағишланган танлов ташкил этилади

Бу тадбирни нишонлашдан мақсад инсониятни сувдан самарали фойдаланиш ва уни асраш, сув ресурсларини келажак авлодга яхши ҳолатда етказиб беришдан иборатдир. Ҳар йили «Бутун жаҳон сув куни» маълум бир шиор остида нишонланади. Ушбу кун 2015 йилда «Сув ва барқарор ривожланиш», 2016 йилда  «Сув ва касблар» шиори остида нишонланган бўлса, 2017 йилда «Оқава сувлар» шиори остида нишонланиши белгиланган.

Шу муносабат билан Тошкент ирригация ва мелиорация институтида ЎзР ҚСХВ, Олий Мажлис қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси, БМТ Тараққиёт дастури, ТИМИ Бухоро филиали, ТошДАУ, ЎзМУ, ТДТУ билан ҳамкорликда ташкил этиладиган илмий – амалий семинарда сув ресусрларидан самарали фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш бўйича барча қизиқувчи бакалавриатура ва магистратура талабаларини “энг яхши илмий мақола”, “энг яхши видео ролик” ва “энг яхши реклама баннери” номинациялари бўйича танловда иштирок этишга таклиф этади.

Танловда иштирок этиувчилар ўзлари ёритадиган материалларида инсониятнинг сувдан самарали фойдаланиши ва уни асраши, сув ресурсларини келажак авлодга яхши ҳолатда етказиб беришига эътибор қаратишлари керак. 

Танловга тақдим этиладиган ишланмалар 2017 йилнинг 5 мартига қадар қабул қилинади. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Ташкилий қўмита манзили:  Тошкент шаҳри, Қори Ниёзий кўчаси, 39. Тошкент  ирригация ва мелиорация институти, Илмий тадқиқотлар ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими,  11-бино, 2 қават. Тел. 237-22-67, 237-09-46.

Батафсил маълумот билан www.tiim.uz  веб сайтида танишиш мумкин, танлов натижалари жорий йилнинг март ойининг учинчи ўн кунлигида ўтказиладиган илмий амалий семинарда эълон қилиниши Илмий ишлар бўйича проректор, т.ф.д. Т.Султанов томонидан тасдиқланди.