Тошкентда инновацион технопарклар ташкил этилади

Ўзбекистон 17 Январь 2017 12924

Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Олмазор туманларида махсус инновацион технопаркларни яратиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Президентининг “Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Олмазор туманларида инновацион технопаркларни яратиш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида муҳокама учун тақдим этилди.

Фармон лойиҳасига кўра, инновацион технопарклар қуйидаги соҳаларда тадқиқотлар ўтказиш ва кичик инновацион ишлаб чиқаришларни яратиш учун ташкил этилмоқда:

•  материалшунослик, электрон асбоблар ва контроллерлар, озиқ-овқат ва биологик фаол қўшимчалар, дори воситалари – Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида;
•  металларни қайта ишлаш технологиялари, энерготежамкорлик, муқобил энергия манбалари ва элекрон ўлчаш асбоблари, машинасозлик, электроника – Тошкентнинг шаҳрининг Олмазор туманида.

Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Олмазор туманларидаги инновацион технопаркларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 

•  инновацион тадқиқотларни ўтказиш, биринчи тажрибавий-саноат ва кичик инновацион корхоналарни юқори технологияли, ички ва ташқи бозорда талабгир, рақобатбардош маҳсулотни ишлаб чиқариш мақсадида ташкил этиш; 
•  хорижий ва маҳаллий замонавий технологияларни маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга татбиқ этиш орқали трансфери, бу мақсадларга юқори технологияли ва инновацион ишлаб чиқаришни ташкил этишга имкони бор маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилиш;
•  олий ўқув муассасалари, фанлар Академияси ва ишлаб чиқариш яқин ҳамкорлигини илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳалар ҳамда ишланмалар самарадорлигини ошириш мақсадида таъминлаш, уларнинг ишлаши учун ижобий шароитларни яратиш, бунга юқори малакали мутахассислар, амалиётчилар, шунингдек талабаларни жалб қилиш;
•  инновацион тадқиқотлар ва ишланмалар натижаларини маҳаллий корхоналар фаолиятидаги амалиётга кенг татбиқ этиш.

Инновацион технопарклар ҳудудида жойлаштирилган кичик инновацион ишлаб чиқаришлар Маъмурий кенгаш қарорига кўра, 10 йиллик муддатга унинг иштирокчиси мақомини олади.

Фармон лойиҳасига кўра, илмий ишланмалар ва тадқиқотлар давлат бюджети, инновацион тадқиқотлар буюртмачилари маблағлари, хорижий грантлар ва техник кўмак маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

Бошланғич, тажрибавий-саноат ишланмалари – инновацион маҳсулот буюртмачилари маблағи ҳисобига молиялаштирилади.

Кичик инновацион корхоналар буюртмачи-корхоналар, инвесторлар маблағлари, тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ҳисобига молиялаштирилади. 

Ўзбекистон раҳбари тижорат банкларига кичик инновацион лойиҳаларга 7 йилдан кам бўлмаган муддатга имтиёзли кредит ажратишни тавсия қилишни режалаштирмоқда. У 2 йиллик (24 ой) имтиёзли даврга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкасига эга бўлади.

Инновацион технопаркнинг бундай лойиҳалар иштирокчилари бир қатор солиқ ва мажбурий тўловлардан, шунингдек ускуна, хомашё, материаллар ва ҳоказо импортидаги божхона тўловларидан озод этилади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29636 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16020 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 63920 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56939 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 22 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 41 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 250 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 94 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 962 Жаҳон
Пентагон раҳбари Украинага келмоқда: қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
08:51 638 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар