Туркиянинг жануби-шарқида жойлашган Диёрбакир шаҳри прокуратураси Халқ демократик партияси (ХДП) ҳамраислари Салоҳиддин Демиртош ва Фиген Юксакдоғларни 142 ва 83 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишни талаб қилган. Бу ҳақида 17 январь, сешанба куни Туркиянинг NTV телеканали хабар берди

Манбага кўра, сиёсатчилар террорчи ташкилот тарғиботи ва ҳукумат ҳаракатларидан норозиликни авж олдиришда айбланишмоқда.

2016 йилнинг 4 ноябрида турк прокуратураси сўровномасига кўра, мамлакатнинг ХДП партияси 15 депутати қўлга олинган, ҳукумат уларни Курдистон ишчилар партияси (КИП) билан алоқадорликда айблаган. Кейинчалик 11 депутат, шу жумладан Демиртош ва Юксакдоғ ҳибсга олинган. 

Экспертларнинг фикрича, Эрдўғаннинг асосий мақсади - парламентдан икки мухолифат партия (ХДП ва Халқ-республика партияси) депутатларини йўқотиш.