«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи Луи ван Гаал фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.

«Фаолиятимни ўтган йили якунлайман деб ўйлагандим, аммо кейинроқ кичик танаффус олиб, футболга қайтишга қарор қилдим.

Аммо энди мураббийлик ишига бошқа қайтмаслигини тушуняпман. Охирги вақтларда оиламда кўп нарса содир бўлди. Бу мен учун огоҳлик қўнғироғи каби бўлди ва кейин нима қилишимни белгилаб олдим», - дейди ван Гаал.

Луи ван Гаал тўрт марта Нидерландия чемпиони («Аякс», АЗ), 2 марта Испания чемпиони («Барселона»), 1 марта Германия чемпиони («Бавария»), 1 мартадан Чемпионлар лигаси, УЕФА кубоги ва Қитъалараро Кубок ғолиби («Аякс»), 2 марта УЕФА Суперкубоги («Барселона», «Аякс») ғолиби бўлган.

Шунингдек, у Нидерландия Кубоги («Аякс»), Испания Кубоги («Барселона»), Германия Кубоги («Бавария») ва Англия Кубогини («МЮ») қўлга киритган.