Венесуэла ҳукумати 500-20 минг боливар қийматга эга учта янги банкнотани муомалага киритди. Бу ҳақда «Би-би-си» хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, ҳукумат бундай қарорга 2017 йилда пулнинг қадрсизланиш даражаси 1600 фоизни ташкил этиши мумкинлиги туфайли келган.

«Би-би-си» маълумотига кўра, қора бозорда 20 минг боливар қийматга эга янги купюрани 6 АҚШ долларига айирбошлаш мумкин.

Аввалроқ, мамлакат президенти Николас Мадуро 100 боливар қийматдаги купюранинг муомалада бўлиш муддатини узайтиргани хабар қилинганди.