Энг илғор технологиялар маиший техника бошқарувини енгиллаштиради, ошхона эса бутунбошли уйнинг “юрагига” айланади

LG Electronics (LG) Smart InstaView (СБ) («Смарт ИнстаВью») янги музлатгичини тақдим этди. У Amazon компаниясининг овозларни фарқловчи Alexa Voice Service («Алекса Войс Сервис») сервиси ёрдамида амалга оширилган бир қатор функциялар билан жиҳозланган. Шунингдек, музлатгичларда LG webOS дастурий тизими ҳам мавжуд.

LG компанияси CES® 2017 кўргазмасида Door-in-Door (СБ) («Эшик ичида эшик») музлатгичининг янги моделини тақдим этди. У 29 дюймлик диагоналга эга сенсорли СК-экранга эга. InstaView функцияси эса экранни жуда тезлик билан шаффоф қилиши мумкин: унга музлатгич ичига эшикни очмаган ҳолда назар солиш учун икки бора чертиб қўйиш кифоя.

Эндиликда истеъмолчилар WebOS билан WiFi функцияларини айнан музлатгичда синаб кўришлари мумкин. Бунда музлатгич эшигининг олдинги панелида жойлаштирилган маҳсулот устидан яхшиланган ва кучли назорат ўрнатиш имкони яратилади.

 

Amazon компаниясидан овозларни фарқлай олувчи Alexa Voice Service сервиси эса интеллуктал шахсий ёрдамчини вазифасини тақдим этади. У нафақат таомлар рецепти, балки мусиқани ишга тушириши, шунингдек, Prime мақоми билан Amazon.com сайтида озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича буюртмалар жойлаштириши мумкин. У харидлар рўйхати ва бошқа кўплаб вазифаларни бажариш имконига эга. Alexa сервиси  6000 мингдан ортиқ функцияларни бажариб, ақлли уй тизимини бошқариши мумкин. У автомеханикни чақириши, ошхона таймерларини ўрнатиши, об-ҳаво ҳароратини текшириши ҳамда буларни овозли буйруқлар ёрдамида амалга ошириш имконига эга. Alexa сервиси ёрдамида ошхонадаги одатий иш – таомлар тайёрлаш ёки кунлик режалар тузиш – қизиқарли ишга айланади.

LG Smart InstaView музлатгичи Amazon компанияси сервисларидан ташқари, бошқа хусусиятларга ҳам эга. У ишлатишдаги қулайликни янада оширади. Smart Tag («Смарт Тэг») менюси музлатгичда қандай маҳсулотлар борлиги ҳақидаги стикер ва ёрлиқларни қўшиши, шунингдек, ҳар бир маҳсулотнинг яроқлилик муддатини киритиши мумкин. Музлатгич қайси маҳсулотнинг яроқлилик муддати тугаётганини огоҳлатириш имконига эга. Оила аъзолари эса бир-бирларига кичик хатлар қолдириб, ишлар рўйхатини тузишларини мумкин – улар музлатгич экранида пайдо бўлади. Музлатгичда нима борлигини масофадан туриб текшириш учун унда 2.0 мегапикселли кенг бурчакли объективга эга панорамали камера ўрнатилган. У қурилмани ичидан турли бурчакларда суратга олади, тасвирни эса смартфонда кўриш мумкин. Бу дўконнинг ўзидаёқ қайси маҳсулотларни харид қилиш кераклигини билишга ёрдам берувчи жуда ҳам қулай функция.

 

«Биз Amazon компанияси билан ҳамкорлик туфайли ақлли музлатгичларимиз функционал имкониятларини жиддий кенгайтирдик. Бу орқали эса мижозларимизга таом тайёрлаш жараёнидан, шунингдек, кечки овқатдан мамнун бўлиш имконини яратдик – дея таъкидлаб ўтди LG Home Appliance & Air Solutions компанияси президенти жаноб Дахюн Сонг (Daehyun Song). — Бизнинг InstaView Door-in-Door ақлли музлатгичимиз ошхонадаги барча ишларни бажаришда янада қулайлик яратади».

«Кўплаб оилаларда ошхона – уйдаги энг гавжум жойдир. Бунинг устига айнан ошхонада қўлларингиз кўпроқ банд бўлади. Эндиликда Alexa овозли бошқариш сервисини амалга татбиқ этиб, кишилар ҳаётини янада енгиллаштирдик, — деб таъкидлаб ўтди Amazon Alexa компанияси вице-президенти Майк Жорж (Mike George). — Биз LG каби инновацион маиший техника ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорликда истеъмолчиларга энг асосий маиший техника қурилмаларидан бирининг модернизацияси ҳаётларини қанчалик яхшилашини кўрсатиб берамиз».

# # #
LG Electronics Home Appliance & Air Solution компанияси ҳақида
 
LG Electronics Home Appliance&Air Solution компанияси маиший техника, биноларда сунъий ҳаво ҳосил қилиш ва ҳаво сифатини қўллаб-қувватлаш тизими соҳасида дунё етакчиси саналади. Компания муҳим технологияларда етакчилик қилувчи ва уйга мўлжалланган комплекс ечимлар яратади. LG бутун дунёдаги истеъмолчилар ҳаётини ўзининг пухталик билан ишлаб чиқилган маҳсулотлари, жумладан, музлатгичлар, кир ювиш машиналари, идиш-товоқ ювиш машиналари, ошхона техникаси, чангютгичлар, ўрнатилувчи техника, кондиционерлар, ҳаво тозалаш ва уни қуритиш каби қурилмалар билан янада яхшилашга ҳаракат қилмоқда. Бу маҳсулотларнинг барчаси кенгайтирилган қулайлик, ажойиб иш, катта иқтисод қилиш имкони ва соғлиққа керакли бўлган фойдани таъминлайди. Қўшимча маълумот учун www.lg.ru’га киришингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида.