Африкада 4 марта энг яхши бўлган футболчи терроризмни молиялаштиришда айбланмоқда

Спорт 18 Январь 2017 9420

Миср ҳукумати миллий терма жамоанинг собиқ футболчиси Муҳаммад Абутрикани «Биродар-мусулмонлар» диний-сиёсий ташкилотига алоқадорлиги учун террорчилар рўйхатига киритди. Бу ҳақда BBC хабар тарқатди.

Абутрика Миср ҳукумати томонидан террор ташкилоти сифатида баҳоланган ассоциацияга молиявий кўмак кўрсатганликда айбланмоқда. 2012 йилда ушбу футболчи мамлакатнинг ўша вақтдаги президенти, «Биродар-мусулмонлар» намоёндаси Муҳаммад Мурсийни очиқ қўллаб-қувватлаганди.

2013 йилда Мурсий ҳарбий исён натижасида ҳукуматдан ағдарилди. Ўша йили Абутрика ҳам профессионал фаолиятини якунлаганди.

Абутриканинг адвокати маълум қилдики, ҳозирча футболчига расман айблов эълон қилинмаган, лекин у апелляция беришга тайёр турибди.  

2008 йилда Африканинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун сўровномада Муҳаммад Абутрика  тоголик Эммануэль Адебайордан ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллаган. У Африка қитъасида ўйновчи энг яхши футболчи сифатида 4 марта тақдирланган (2006, 2008, 2012, 2013). 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28025 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14915 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56027 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 612 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 609 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2323 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 617 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 617 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 840 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар