АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп ва АҚШнинг кетаётган маъмуриятида Марказий разведка бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаган Жон Бреннан ўртасида юз берган можаро авж олмоқда. Бреннан ўзи ва разведка номига билдирилган айбловлар ҳақида Wall Street Journal нашрига изоҳ бериб, Трампнинг "чегарадан чиқиб кетганини" айтган.

"Маълумотлар чиқиб кетиши ва разведканинг ҳалолмаслиги ва инсофсизлиги ҳақида айтилган бу гаплар менинг назаримда мумкин бўлган чегарадан чиқиб кетишдир", деб айтган Бреннан Трамп томонидан унинг номига билдирилган танқид ҳақидаги саволга. 

Бреннан Трамп МРБнинг ишини нацистлар Германияси услубларига қиёслаганини Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ва "номлари хотира деворида абадийлаштирилган" разведкачиларга беҳурматликдир, деб қўшимча қилди. 

Трамп бундан аввал твиттерда Бреннан уни ёмонотлиққа чиқарувчи маълумотни ошкор қилган "одаммасмикан" деган савол билан юзланган. "МРБнинг кетаётган бошлиғи Жон Бреннан сайланган президент Трампни Россия томонидан таралаётган таҳдид учун койимоқда. Бреннан Fake News (Трамп ўзи ҳақидаги компроматни биринчи бўлиб чоп этган CNN’ни "Ёлғон хабарлар" телеканали деб атаганди) маълумотларини ошкор қилган одаммасмикан?" деб ёзган Трамп твиттерда.