Буюк Британиянинг Антарктика бошқармаси Ер юзасининг энг совуқ материги ҳисобланувчи қитъадаги сўнгги ўзгаришлардан бирига доир видеолавҳани ҳавола қилди. 

Унда 40 км узунликка тенг ёриқни кўриш мумкин. 2016 йил 31 октябрда анқланган муз ёрилиши давом этгани туфайли Halley VI миллий станциясини вақтинча ёпишга тўғри келган. 

Ёриқ пайдо бўлишига глобал иқлим исиши сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Лавҳа дрон ёрдамида тасвирга олинган ва уни BBC News сайтида кўриш мумкин.