Ўзбекистон делегацияси 20 январь куни «Яшил ҳафталик 2017» анъанавий халқаро қишлоқ хўжалик ярмаркасида иштирок этиш учун Германиянинг Берлин шаҳрига йўл олади.

«Яшил ҳафталик» озиқ-овқат саноати, боғдорчилик, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги улкан тадбирлардан бири ҳисобланади. Бу сафарги кўргазмада дунёнинг 65 мамлакатидан 1550 дан ортиқ компаниялари ва фермер хўжаликлари иштирок этиши, 380 мингдан ортиқ киши ташриф буюриши кутилмоқда.

Ўзбекистон миллий экспозицияси «Ўзвиносаноат-холдинг», «Ўзагроэкспорт» ва «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компания вакиллари томонидан намойиш қилинади. Стендда «Агромир Групп» МЧЖ ҚК, «Natural Juice» МЧЖ АФ, «Marwinbrands» МЧЖ, «MasterGlobalPlus» МЧЖ, «SunnyFruitsProduction» МЧЖ, «Beradagro» МЖЧ, «GoldDriedFruits» МЧЖ, «Интерсок» МЧЖ ва «Интерсок» МЧЖ ҚК каби корхоналар маҳсулотлари қўйилади.

«Яшил ҳафталик-2017» халқаро кўргазмаси 29 январга қадар давом этади.