Бир киши бошқа инсонни ноҳақ хафа қилса Ҳақ таоло золимдан унинг ҳақини олади

Жамият 18 Январь 2017 11882

Шайх Иброҳим Ҳаққий ёшлигида Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларига шогирд бўлган эди.

Бир куни устоз уни сув келтиришга буюрди. У булоқдан кўзасига сув олаётганида бир отлиқ келиб, «Отимни ҳуркитдинг» деган баҳона билан Иброҳимни итариб юборди. Унинг кўзаси ерга тушиб, синди. У йиғлаб устозининг ҳузурига келди.

   - Нима бўлди, ўғлим? - сўради устоз.

   - Булоқдан сув олаётсам, бир отлиқ келиб итариб юборган эди, кўза қўлимдан тушиб, синди.

   - Кўзани синдирган одамга бирор нарса дедингми?

   - Йўқ, ҳеч нарса дея олмадим.

   - Бир оғиз ҳам гапирмадингми?

   - Йўқ.

   - Унда тез орқангга қайтиб, отлиққа бирор нарса деб кел.

   Исмоил Фақируллоҳнинг бу буйруғи ҳаммани ҳайрон қилди. Иброҳим ноилож югуриб булоқ бошига борди. Отлиқ отини суғораётган экан. Иброҳим анча тараддудланиб турди, аммо ҳеч нарса дея олмай ортига қайтди.

   - Гапирдингми? - сўради устози.

   - Йўқ.

   - Вақт ўтказмай югур, унга бирор ёмон гап айтиб кел.

   Иброҳим яна югуриб булоқ бошига борди. Қараса, ўша отлиқ ерда ётибди. Унга яқин келди, унинг боши ёрилган, ўзи беҳуш эди. Бу ҳолатдан қўрқиб кетган Иброҳим устозининг ёнига чопди ва унга бўлган воқеани айтиб берди.

   - Эҳ, ўғлим, биргина кўза учун бир одамни ўлдиртирдинга, бир оғиз ёмон сўз айтганингда, балки, бу ҳодиса рўй бермасмиди?! — деди устози. Шогирдларининг тушунмай ҳайронликда турганини кўрган устоз изоҳ берди:

   - Бир киши бошқа бир кишини ноҳақ хафа қилса, йиғлатса, мазлум унга қарши ҳеч нарса қилмаса ёки қилолмаса, унинг кўнгли озор топгани учун Ҳақ таоло золимдан унинг ҳақини олади. Кўзаси синган Иброҳим отлиққа ҳеч бўлмаганда «Нима қилиб қўйдинг?!» деганида, ўша одам отининг тепкисидан омон қолармиди...

«Сиз қандай яшамоқчисиз?» китобидан

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27544 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14546 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55696 Жамият
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 0 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 / 22.08.2017 143 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 / 22.08.2017 126 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 / 22.08.2017 1269 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 / 22.08.2017 934 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 / 22.08.2017 683 Жаҳон
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
22:50 / 22.08.2017 179 Спорт
Кўпроқ янгиликлар