Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиққач, агар Германия автомобилсозлари билан эркин савдо келишуви барбод бўлса, немис автомобиллари учун 10 фоизлик олиб кириш божи ўрнатилиши мумкин. Бу ҳақда қиролликнинг бош вазири Борис Жонсон айтган. 

"Мисол учун, Mercedes’нинг 820 мингта автомобили учун 10 фоиз бож киритиш мумкин. Бу ғазнага мўмайгина пул келтирарди.", деб айтган Жонсон.

Аввалроқ Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишини маълум қилганди.