Дунёдаги энг қиммат акция баҳоси маълум қилинди

Жаҳон 18 Январь 2017 9735

Дунёдаги энг қиммат акциялар кўпчилик ўйлагандек Уоррен Баффетнинг Berkshire Hathaway акциялари эмас. Машҳур инвестор компаниясининг қимматбаҳо қоғозлари атиги 243 минг долларга баҳоланади. Икки унча катта бўлмаган Лотин Америкаси биржаларининг акциялари 10 карра қиммат туради. Бу ҳақида Bloomberg'да маълум қилинди. 

Чилидаги асосий биржанинг биргина акцияси - 2,5 миллион доллар, Аргентина биржаси қоғози эса - 2,1 миллион доллар. Уларнинг муомаладаги акциялари жуда камлиги сабаб нархи баланд. Бу майдон капиталида ўз улушига эга бўлиши шарт бўлган маҳаллий брокерлик идоралари  - биржанинг ягона акционерлари бўлган давр меросидир.

Бу меъёр Аргентинада уч йил аввал бекор қилинган эди, тез орада ҳозирги акционерлар биржанинг эски қоғозлари эвазига янги компаниянинг 250 минг  акцияларига эга бўлишади. Чилида ҳам шунга ўхшаш жараён рўй беради - 48 акция 48 миллионга айланади. 

Ўтган йили Аргентинанинг Mercado de Valores Buenos Aires акциялари 210 фоизга ошади, бу асосий индексдан тўрт карра тезроқ демакдир. Бу ҳукумат алмашганидан кейин бозор ўсиши илинжида содир бўлди. Чилининг Bolsa de Comercio de Santiago компанияси эса ўша даврнинг ўзидаёқ 24 фоизга арзонлашди, фақат бунинг учун биргина транзакция талаб қилинди. 
 
Акцияларнинг баланд нархи компаниялар капитализацияси ҳақида деярли ҳеч қандай маълумот бермайди. Чили биржасининг бозор капитализацияси - атиги 122 миллион доллар, Аргентинаники - 383 миллион доллар. Мақола аввалида тилган олинган Berkshire Hathaway'нинг бозор капитализацияси эса - 399 миллиард доллар. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28495 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64355 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 7959 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 124622 Жамият
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:46 2 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:31 496 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Мейвезер ва Макгрегор баҳсидан ҳам муҳимроқ жанг
17:16 2207 Спорт
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
16:40 13003 Жамият
Хитой ривожланган давлат бўлиш учун нима қилмоқда?
Кўпроқ янгиликлар