Эдвард Сноуденнинг Россияда яшаш ҳуқуқи узайтириб берилди

Жаҳон 18 Январь 2017 8043
Фото: Mark Blinch / Reuters

Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова фейсбукда Россия ҳукумати АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуденга Россияда яшаш ҳуқуқини яна 2 йилга узайтириб берганини маълум қилди
    
"Энг кулгилиси, Марказий разведка бошқармасининг собиқ раҳбар ўринбосари Сноуденга Россияда яшаш ҳуқуқи яна 2 йилга узайтириб берилганидан бехабар", деб ёзди Захарова МРБнинг собиқ ходими Майкл Мореллнинг сўзларига жавобан. Морелл Россия Сноуденни АҚШ ҳукуматига топшириб, АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп инаугурациясига "ажойиб совға" қилиши мумкинлигини айтганди.

"Энди ҳаммага аён бўлдики, сизнинг идорангизда одамларни совға қилиш ва ҳимоя излаётганларни сотиш оддий ҳолдир. Сиз Россияни барибир тушунмабсиз, Майкл Морелл", деб қўшимча қилган Захарова. 

Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест Сноуден АҚШга афв этилиши учун зарур ҳужжатларни юбормаганини маълум қилганди. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22705 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49233 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62976 Жамият
CNN: Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашув уюштиришга ҳаракат қилган
09:58 62 Жаҳон
ЕЧЛ. Қуръадан олдин барча иштирокчилар номи ва саватчалар таркиби
09:57 155 Спорт
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 465 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 257 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 530 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар