Caviar компанияси тарихдаги энг қимматбаҳо Huawei'ларни тақдим этди. Huawei P9 нархи шундоқ ҳам арзон эмас, эксклюзив корпусда эса унинг нархи беш карра қимматлашади. Бу ҳақида Hi-Tech нашри хабар берди. 

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, янги «Russia» ва «China» Friendship edition смартфонлари - етакчи давлатлар "куч-қудрати, анъаналари ва хатти-ҳаракатларига ҳурмат белгиси". Қурилмалар рамкалари ва безак элементлари олтин билан қопланган, орқа қопқоқ фони эса - аллигатор териси билан. Ўймакорлик ишлари қўлда бажарилган. 

Русча вариантида рус меъморчилигига хос бўлган нақшлар бўлса, хитойча вариантида - шарқ маданияти бойлиги ва донишмандлигини акс эттирувчи безаклар ўрин олган. Икки смартфонга ҳам герб ва оригинал тилдаги мадҳия сатрлари туширилган.

Ҳар бир смартфон адади - 88 нусхадан. Икки смартфон ҳам ҳашаматли совға қутисида тақдим этилади. 

Эксклюзив Huawei P9 қурилмалари нархи - 159 000 рубль (2 676, 70 доллар). 

Ишлаб чиқарувчи олтин қопламали Huawei P9 қурилмаларининг муваффақият қозонишига шубҳа қилмаяпти.  

"Luxury-бозорда нарх белгиловчи роль ўйнамайди, бизнинг мижозларимиз, энг аввало, ўзига хос ноёб қурилма эгалари бўлишни исташади. Маълумотларга кўра, мижозларимизнинг бир қисми Android-қурилмаларни iOS-смартфонларга нисбатан кўпроқ қадрлар экан".