Эрон Сурия билан иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ҳақидаги келишув доирасида Сурия ҳудудида мобиль алоқа тармоғини ишга тушириш ҳуқуқини олади, деб маълум қилди Reuters ахборот агентлиги.    

Сурия бош вазири Имад Хамис ва Эрон вице-президенти Исхоқ Жаҳонгирий иштирок этган маросимда давлатлар ҳамфикрлик ҳақида 5 та баённома имзолашган. Уларда Сурия ҳукуматига Эрон томондан кўп миллиардлик молиявий кўмак тақдим қилиниши айтиб ўтилган.

Эроннинг "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси" ҳарбий-сиёсий ташкилоти билан боғланган консорциум 2009 йилда Эрон мобиль телекоммуникацион компанияси акцияларининг назорат пакетини харид қилгандан кейин Эрондаги телекоммуникацион бозорнинг катта ҳажмини назорат қилади.

Маълум қилинишича, "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси" Суриядаги ҳарбий ихтилофларда иштирок этган.