Facebook виртуал реаллик технологиясига 2 миллиард доллар инвестиция киритади

Технология 18 Январь 2017 1975
Фото: Getty Images

Facebook яқин 10 йил давомида виртуал реаллик технологиясига 2 миллиард доллар инвестиция киритади. Бу ҳақда компания асосчиси Марк Цукерберг Oculus компаниясига тегишли интеллектуал мулкни ўғирлаш бўйича айблов юзасидан судда чиқиш қилишидан аввал маълум қилди, деб хабар берди The New York Times.
 
Компьютер ўйинларини тақдим этиш ҳамда Bethesda, id Software ва Arkane Studios студияларига эгалик қилувчи Zenimax медиа-гиганти Facebook’ни Oculus VR компаниясини ноқонуний равишда харид қилишда айбламоқда. У Oculus Rift виртуал реаллик кўзойнакларини яратган.

ZeniMax Media’нинг фикрича, дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқ Oculus виртуал реаллик бўйича барча технологиялар ишланмасини ноқонуний равишда ўзига ўтказиб олганини яхши билган ҳолда бу компанияни сотиб олган. ZeniMax айнан у виртуал реаллик кўзойнакларини яратганини иддао қилмоқда. Oculus эса бош дастурчи – Жон Кармакни компанияга ишга олиб, шу тариқа, интеллектуал мулкни ўғирлагани айтилди.

Цукерберг Даллас штати федерал судида 17 январь куни чиқиш қилиб, бу маълумотлар ёлғонлигини маълум қилди. «Oculus маҳсулотлари Oculus технологиясига асосланган. Бизнинг ишда умумий код мавжуд эмас», - деди у.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар