АҚШнинг Флорида штати Форт-Лодердейл аэропортига қуролли ҳужум қилган Эстебан Сантьяго бу жиноятини ИШИД террорчи гуруҳи томонидан амалга оширганини айтган. У федерал қидирув бюроси (ФҚБ)га берган кўрсатмаларида шундай деган, деб хабар қилмоқда CNN телеканали.

Шу билан бирга, ФҚБ агенти Майкл Ферлаццо, гумонланувчи жангарилар билан алоқаси бўлгани ёки террорчилар гуруҳи унга шунчаки таъсир этгани хусусида айтганларига ойдинлик киритмаган. 

Сантьяго ҳужумдан аввал, махсус хизматга унинг онгини МРБ бошқараётганини айтган. Бироқ, Ферлаццонинг сўзларига кўра, отишмадан кейинги сўнгги терговда жиноятчи бундай баёнот бермаган. 

Аввалроқ, аэропортда отишма содир этган жиноятчига айблов эълон қилингани, унга ўлим жазоси тайинланиши мумкинлиги хабар қилинган эди. 

6 январь куни Форт-Лодердейл аэропортида содир этилган отишмада 5 киши ҳалок бўлган, 45 киши тан жароҳати олган эди. Ушбу жиоятда 26 ёшли Эстебан Сантьяго гумон қилинмоқда.