Германия АҚШга "яхшироқ автомобиллар" ишлаб чиқаришни маслаҳат берди

Технология 18 Январь 2017 7531

Германия ҳукумати АҚШга "яхшироқ автомобиллар" ишлаб чиқаришни маслаҳат берди. Буни Германия вице-канцлери ва иқтисодиёт вазири Зигмар Габриэль Bild нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. Бу АҚШнинг янги президенти Дональд Трампнинг немис автомобилларининг АҚШга импортига 35 фоизлик солиқ киритилиши мумкинлиги ҳақидаги сўзларига жавобан айтилган.

Трамп автомобилсозларга йўллаган твитларидан бирида "Агар автомобилсозлик компаниялари ва бошқалар бизнинг мамлакатда бизнес юритмоқчи бўлса, ишлаб чиқаришни шу ерда бошлашлари керак", деб айтган. 

Трамп Bild ва The Guardian нашрларига берган интервьюсида немис автомобилсозларини АҚШга экспорт қиладиган автомобилларни қўшни Мексикада ишлаб чиқаришлари учун танқид қилганди. Жумладан, у Мексикада BMW заводи қурилганини таъкидлаб ўтган ва бу маркадаги машиналарнинг АҚШга олиб кирилишига 35 фоиз солиқ ўрнатмоқчи эканлигини айтган.

Бунга жавобан немис компанияси вакиллари АҚШ ҳудудида компаниянинг энг йирик заводи жойлашганини, Мексикадаги завод эса нафақат АҚШ, балки бошқа давлатлар учун ҳам автомобиллар ишлаб чиқаришини айтганлар.

Трамп шунингдек АҚШда немис автомобилларига ва Германияда америка автомобилларига талаб билан боғлиқ вазиятни адолатсиз деб атаган.Унинг айтишича, Нью-Йорк кўчаларида кўплаб "Мерседеслар"ни учратиш мумкин, бу орада Германия кўчаларида америка автомобиллари жуда кам учрайди.

Габриэлнинг фикрича, америкаликларнинг ўз автомобилларига талаблари юқори бўлиши Германияда АҚШ автомобиллари билан боғлиқ вазиятнинг яхшиланишига туртки бўлиши мумкин.   

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7778 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 40311 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 64169 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 40060 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 143559 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39553 Lifestyle
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 389 Жаҳон
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Кўпроқ янгиликлар