Хитой шимолида кўмир конининг ўпирилиши оқибатида 9 кончи ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги. 
     
Таъкидланишича, фожиа Шаньси вилоятининг Шочжоу шаҳридаги конда профилактика ишлари ўтказилаётганда юз берган.

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, бир киши қутқариб қолинган. Айни вақтда у шифохонага етказилган, унинг аҳволи барқарор дея баҳоланган.  

Ўтган йил ноябрда ҳам Хитойда кўмир ўпирилиши оқибатида 33 кончи ҳалок бўлганди.