Жанубий Кореянинг Hyundai Motor ва KIA Motors компаниялари 150 мингга яқин Tucson ҳамда Sportage кроссоверларини қайтариб олади. Ушбу автомобилларнинг орқа амортизаторларидаги нуқсонларни тузатиш мақсадида шундай қарор қабул қилинган. Бу ҳақда, республика давлат ҳудудлари, инфратузилмалари ва транспорт вазирлиги маълум қилмоқда. 

"Шундай қилиб, 2015 йил 3 мартидан 2016 йил 25 июлига қадар ишлаб чиқарилган 88 минг 500 дона Tucson йўлтанламаси ҳамда 2015 йил 1 августидан 2016 йил 27 июлига қадар конвейердан чиққан 61,6 минг дона Sportage кроссовери қайтариб олинади", - дейилади ҳужжатда. 

Hyundai Tucson