iPhone 8 ҳақидаги барча маълумотлар бир концептда (фотожамланма)

Технология 18 Январь 2017 32508

Handy Abovergleich ресурси iPhone 8'нинг реал концептини тақдим этди. Уни ишлашда инсайдерлар томонидан аввал хабар қилинган барча маълумотлар инобатга олинди. Бу ҳақида Hi-Tech нашри хабар берди.

Концепт учун дизайнерлар Apple сайтида iPhone 7 руҳидаги саҳифани яратишди. Инсайдерлар смартфоннинг ён томонлари қайрилган ва шиша корпусли бўлиши ҳақида маълум қилишганди. Бундан ташқари, iPhone 8 қурилмаси янада яхшиланган камера, USB Type-C порти ва AMOLED-экранга (16 Мп ва 8 Мп) эга бўлиши таъкидланган.

"Уйга" тугмаси янада универсаллашади ва бармоқ излари сканерини сақлаб қолади. Янги қурилмага Iris-сканер ҳам ўрнатилади. iPhone 8 уч хил ўлчам ва олти хил дизайн вариантида тақдим этилиши кутилмоқда. Смартфон Apple Pencil ва симсиз зарядлаш тизимини қўллаб-қувватлайди.

Кўпроқ янгиликлар