Италияда кун давомида иккинчи марта кучли зилзила рўй берди

Жаҳон 18 Январь 2017 6308

Италиянинг марказий қисмида яна бир кучли зилзила содир бўлди. 

Corriere della Sera хабарига кўра, куннинг биринчи қисмида кузатилган 5,3-5,7 балли зилзиладан кейин 1 соат ўтиб шу ҳудудда 5,4 балли иккинчи зилзила рўй берди.

Қайд этилишича, бу ҳудудларда (Лацио, Абруццо ва Марке вилоятлари) болалар ўқув биноларидан эвакуация қилинган. Рим шаҳрида метро фаолияти йўловчилар хавфсизлиги учун тўхтатилган.

Ҳукумат аҳолидан уйларини тарк этишни ва қутқарувчилар биноларнинг бардошлигини текширмагунича кўчаларда қолишни сўрамоқда.

Ҳозирча қурбонлар ва жабрланувчилар ҳақида маълумотлар келиб тушмади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 24 августида Италиянинг Марказий қисмида 6,6 балли зилзила рўй берди. Бу кучли зилзила оқибатида Аматриче, Аккумоли ва Аркуате шаҳарларида 300га яқин киши ҳалок бўлди, минглаб уйлар вайронага айланди. Октябрь ойида ҳам мамлакатда зилзилалар содир бўлди ва ўнлаб кишилар жароҳатланди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4248 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5109 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20761 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49710 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3841 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2268 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4212 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2403 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3615 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3691 Технология
Кўпроқ янгиликлар