Киев мэри Виталий Кличко Давосда бошланган Жаҳон иқтисодий форуми иштирокчиларига "ҳаёт – кураш" деб айтди.

"Мен бу залда кўплаб ёшларни кўраётганимдан хурсандман. Шуни айтмоқчиманки, "ҳаёт – кураш". Курашиш керак. Бу қарашларимиз, қадриятларимиз, мақсадларимиз ва орзуларимиз учун курашдир. Сиз қандай қарашга эгасиз? Сизда қандай қарашлар ва қадриятлар бўлиши муҳимдир. Ўз шаҳринг, ўз ватанинг қарашларини шакллантириш керак. Агар сиз атрофингиздаги оламни ўзгартиришга уринмасангиз, ҳеч нарса ўзгармайди. Шунда нафақат ўз шаҳарларингиз ва давлатларингиз, бутун дунёнинг келажаги ўзгаради", деб айтди. 

Киев мэри форум иштирокчиларига "кўплаб одамларнинг истаклари – демократия, тинчлик, эркинлик, иқтисодий ва сиёсий муваффақият…" эканлигини айтди.

Давосдаги форум 17 январда бошланди.