Европа жанубий обсерваторияси (ESO) олимлари ALMA микротўлқинли телескоп ёрдамида Қуёшдаги доғларнинг ичига назар солишнинг уддасидан чиқишди. 

Atacama Large Millimeter Array (ALMA) — бу дунёдаги энг қиммат ва энг катта радиотелескоплар мажмуаси ҳисобланади. У ягона астрономик телескоп-радиоинтерферометрга бирлаштирилган 66 та антеннадан иборат. Шу боисдан, телескоп кенг кўриш бурчаги ва юқори ўлчамга эга. 

Телескопнинг қуввати Қуёшдаги барча доғларни бир вақтнинг ўзида кузатиш имконини беради. Келгусида бу Қуёш бўронларини олдиндан тахмин қилишда ёрдам беради.