Қуёш энергетикаси 2016 йилни рекорд натижа билан якунлади

Жаҳон 18 Январь 2017 11049
Фото Flickr/United Nations Photo

GlobalData консалтинг компанияси маълумотларига кўра, 2016 йилда дунёда умумий қуввати 70 гигаваттлик қуёш электр станциялари ўрнатилган. Агар маълумотлар тўғри бўлса, унда қуёш энергетикаси 2016 йилда 2015 йилга нисбатан деярли 1,5 баробар ўсган. Бошқа таҳлилий гуруҳлар янада каттароқ рақамларни беришган, уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2016 йилда 76 гигаваттлик қуёш электр станциялари ўрнатилган. Агар улар ҳақ бўлсалар, қуёш электр станциялари 12 ой ичида ўз қувватини 30 фоизга оширган. Гелиоэнергетика (қуёш энергетикаси) биринчи марта Россия каби давлатнинг умумий энергетикаси қувватидан ошиб кетган. Уларнинг киритилиши ўртача суръати ҳар 450 сонияда бир мегаваттга яқин бўлган.

2015 йил охирига келиб дунёда 225 гигаваттлик қуёш электр станциялари бўлган. GlobalData маълумотларига кўра, 2016 йил охирига бу рақам 294,69 гигаваттга етган. Шуниси маълумки, бу соҳада Хитой етакчилик қилмоқда. Бу давлатда 2016 йил 1-чорагининг ўзида 7,14 гигаваттлик электр станциялари ўрнатилган. Бундан бир гигаваттдан сал кўпроғи фотоэлементларга, қолгани эса қуёш электр станциялари ҳисобига тўғри келган. Таққослаш учун айтиш мумкинки, АҚШда шу давр ичида 4,1 гигаваттлик электр станциялари ўрнатилган.

Чўллар ва қурғоқчил ерларда ўрнатилган қуёш электр станциялари ўрнатилган қувватнинг бир киловаттига йилига 2200 киловатт-соат энергия беради. Бироқ бир қатор ҳолларда қуёш батареялари нам иқлимга эга ҳудудлар, қуёшга нисбатан номукаммал бурчакка эга уйлар томларида ўрнатилади. Бунда эса юқоридаги кўрсаткич камроқни – 1000 киловатт-соатни ташкил қилади. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар