CES 2017 кўргазмасида Dolby Vision технологиясини қўллаб-қувватловчи Bluray-плеер тақдим этилди

Технология 18 Январь 2017 2395

LG UP970 плеери Ҳолливуднинг йирик киностудиялари томонидан Dolby Vision Ultra HD форматидаги Blueray-дискларини намойиш этишда мутлақ юқори сифатни таъминлайди

LG Electronics (LG) компанияси ва Dolby Laboratories, Inc. ҳамкорликда LG UP970 Ultra HD Bluray-плеерини намойиш этди. Бу LG компаниясининг 4К ўлчамидаги ва Dolby Vision™ технологиясини ҳамда HDR тасвирни динамик диапазонини кенгайтиришни қўллаб-қувватловчи илк Bluray-плеери ҳисобланади*.

LG UP970 Ultra HD Bluray-плеери мутлақ ёрқин ва жонли тасвирни акс эттиради. HDR технологияси Dolby тизими билан жиҳозланган дунёнинг энг замонавий кинотеатрларида қўлланилади. Dolby Vision технологияси эса уй телевидениесидаги янги сўздир. Бу технология тасвирнинг ёрқинлиги ва контрастлигини кучайтиради ҳамда бой ранглар жилосини кенгайтиради. Dolby компаниясининг кинематография технологияларини хўжалик техникаларида қўллаш бўйича улкан тажрибаси сабабли Dolby Vision технологияси тасвирларнинг ўта сифатли бўлишини таъминлайди. Dolby Vision функцияси UP970 плеерларида прошивкасининг навбатдаги янгиланишидан сўнг пайдо бўлади. Шу билан бирга, UP970 HDR’нинг икки формати ва умумий ҳисобланувчи HDR10 форматига ҳам мос келади. Бу, ўз навбатида, истеъмолчига HDR форматидаги ҳар қандай видеомаҳсулотни томоша қилиш имконини беради.

LG UP970 плеери билан нафақат севимли материалларингизни HDR форматида томоша қилишингиз, балки Dolby Vision видеороликлари ва мусиқий клипларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Dolby Vision технологияси контентни яратиш, тарқатиш ва экранда акс эттиришдаги барча босқични бирлаштиради. Бугунги кунда, Dolby Vision форматида 80дан ортиқ фильм суратга олинган. Жаҳондаги OTT-провайдерлари, ҳозирданоқ, Dolby Vision форматидаги 100дан ортиқ оригинал маҳсулотларни томошабин эътиборига ҳавола этади. 2017 йили фойдаланувчилар Dolby Vision форматидаги видеомаҳсулотларни Ultra HD Blu-Ray дискларида ҳам қўлга киритишлари мумкин бўлади. Шунингдек, LG UP970 плеери тасвирларни яхшиловчи бошқа технологиялар билан ҳам жиҳозланган. LG UP970 плеери, ITU-R BT.2020 стандартини, юқори самарали HEVC видеони кодлаш форматини ҳам қўллаб-қувватлайди. Плеер Dolby True HD, Dolby Atmos ва DTS-HD Master Audio каби турли замонавий аудиоформатларга ҳам мос келади. Шу сабабли, уйдаги ва кинотеатрдаги тасвир ҳамда товуш сифати фарқланмайди.

UP970 плеерига иккита HDMI-порти, Ultra HD форматидаги видеосигналларни узатиш учун HDMI 2.0a порти ва Hi-Fi таснифидаги товуш қурилмаларига аудиосигналларни узатувчи HDMI 1.4 порти жойланган. Ethernet ва Wi-Fi тармоғига улана олиши Netflix ва YouTube сайтларидаги видеоларни томоша қилиш имконини беради. USB-порт эса, флешкалардан фойдаланишни осонлаштиради.

«Dolby Vision технологиясини қўллаб-қувватловчи LG UP970 Ultra HD Bluray плеери компаниянинг HDR форматидаги маҳсулотларни уй шароитида ҳам энг юқори сифатда кўриш эҳтимолини барпо этишга содиқлигини тасдиқлайди», — дейди LG Home Entertainment президенти ва бош ижрочи директори Брайан Квон (Brian Kwon). – Биз инновациялар соҳасида Dolby каби ҳамкор билан ишлашдан мамнунмиз, бу OLED- ва Super UHD-телевизорларимизда энг замонавий технологияларни жорий қилиш имконини беради».

«Dolby — бу турли хил уй кўнгилочар тизимлари тўплами бўлиб, у аллақачон ҳаётга татбиқ этилган», — деган Dolby Laboratories компаниясининг Consumer Entertainment гуруҳи катта вице-президенти Гилс Бейкер (Giles Baker). – LG компанияси билан Ultra HD Bluray-плеерларимизда Dolby Vision технологиясини қўллаш тасвирларни акс эттиришнинг энг юқори форматини таъминлайди. Бу бутун дунёдаги истеъмолчиларни хурсанд қилади».

CES 2017 кўргазмасига ташриф буюрувчилар LG компаниясининг Dolby Vision технологиясига эга Ultra HD Bluray-плеери билан Las Vegas Convention Center павильони, марказий зали, № 11100 стендида танишиш имконига эга бўлишди.

—————————————-

*Dolby Vision технологияси жорий йилда LG компанияси билан бирга дастурий таъминот янгиланганидан сўнг пайдо бўлади.

# # #

LG Electronics компанияси ҳақида

LG Electronics, Inc. (KSE: 066570.KS) юқори технологияли электроника маҳсулотлари, замонавий мобил алоқа воситалари, хўжалик техникалари ва инновациялар соҳасида жаҳоннинг етакчи компанияси ҳисобланади. Компаниянинг бутун дунёдаги 119 та бўлимида 83,000 минг киши фаолият юритади. LG компанияси тўртта бўлим: Home Entertainment, Mobile Communications, Home Appliance & Air Solution ва Vehicle Components’дан ташкил топган бўлиб, уларнинг жаҳон бўйлаб 2015 йилдаги умумий савдоси 48.8 млрд АҚШ долларидан иборат бўлган (56.5 трлн корея вони). LG Electronics, шунингдек, текис панелли телевизорлар, мобил телефонлар, ҳаво совутгичлари, кир ювиш машиналари ва музлатгичлар ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, LG Electronics 2015 йилги ENERGY STAR Partner of the Year мукофоти совриндори ҳисобланади. Қўшимча маълумотлар учун www.LGnewsroom.com сайтига мурожаат қилишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44734 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6592 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18077 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
15:45 105 Жамият
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 1518 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
Кўпроқ янгиликлар