Лондон ҳокимияти, шаҳар марказида транспорт воситасини, унинг моторини ўчирмасдан қолдиришни тақиқлайди. EveningStantart нашри ёзишича, 2017 йил 4 февралдан бунинг учун 80 фунт стерлинг (97,5 доллар) жарима солинади. Шаҳар экологияси билан боғлиқ ҳолатларни яхшилаш мақсадида шундай чоралар кўрилмоқда. 

Махсус гуруҳларнинг «ҳаво маршаллари» тўхташ жойида двигатели бир дақиқадан ортиқ ишлаб турган автомобилларнинг давлат рақамларини ёзиб олишади. Тақиқ енгил автомобиллар, вэнлар ва автобусларга тегишли бўлади. Уч маротаба ёзма огоҳлантирилгандан сўнг, жарима қўллаш бошланади. Жарима 14 кун мобайнида тўланса, 50 фоизлик чегирмага ҳам йўл қўйилади.