Nissan компанияси Amazon'да XTreme Collection дўконини яратди. Ушбу дўконда қор солинган қути, сув тўлдирилган бочкалар, тошлар ва "ер чеккасидаги" бошқа ғалати предметлар сотилади. Бу ҳақида The Drum нашри хабар берди. 

Компания ўз матбуот релизида товарларнинг профессионал спортчилар билан бирга танланганига урғу бермоқда. Харид қилинган предметлар Nissan X-Trail гибрид автомашинасида етказиб берилади. 

Бренд шунингдек харидорни улкан предмет учун алоҳида жой ажратиши зарурлигидан огоҳ қилади. Товарларни етказиб бериш буюртма баҳосига киритилмайди ва алоҳида муҳокама қилинади. 

Харидларни қўллаш борасидаги тавсияномада, масалан, сув ва тошлардан уй шаршарасини яратиш мумкинлиги ёзилган. Бироқ бу сувни ичиш тавсия қилинмайди, зеро у табиий келиб чиқишга эга ва тозалаш жараёнидан ўтмаган. 

Шунингдек Nissan компанияси YouTube'да янги ролик тақдим этди, унда сотувга қўйилган предметларнинг қандай йиғилганлиги кўрсатилган. 

Ҳозирда сотувда товарлар йўқ. Nissan X-Trail гибрид автомашинасини тарғиб қилишга доир реклама акцияси 19 январдан 31 мартгача давом этади. Бундан ташқари, 18 январдан бутун коллекция компания штаб-квартирасида тақдим этилади.