Бразилиянинг Petrobras энергетика компанияси 4 млрд долларлик 5 ва 10 йилга мўлжалланган облигацияларни савдога чиқариш жараёнини якунлади. Бу ҳақда компания баёнотига таянган ҳолда RNS хабар қилмоқда. 

Маълум бўлишича, компания ушбу маблағлардан акцияларни харид қилиш ва қарздорлик юкини қисқартиришда фойдаланишни режалаштирган. 

Хабарларга кўра, қимматли қоғозларга бўлган талаб таклифдан юқори бўлган. 

2027 йилда тўлаш шарти билан чиқарилган облигацияларга 7,735 фоиз, 2022 йилда тўлаш мажбурияти билан чиқарилган қимматли қоғозларга 6,125 фоиз даромад тўлаш ваъда қилинган.