Путин: "... улар фоҳишалардан ҳам баттарроқ"

Жаҳон 18 Январь 2017 92663

Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп ҳақида "сохта материалларга буюртма бераётганларни" "фоҳишалардан баттарроқ" деб атади. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

"Улар ҳеч қандай маънавий чегараларга эга эмаслар", деб айтди Путин.

Гап шундаки, британ разведкасининг собиқ агенти Кристофер Стил томонидан тайёрланган Трамп ҳақидаги материалда у 2013 йилда Москвага келганда фоҳишаларни ёллагани айтилган. Ушбу материал Buzzfeed сайти томонидан чоп этилган: нашрнинг таъкидлашича, у ҳужжатдаги маълумотларни текшира олмаган, бироқ бунга қарамай, уни жамоатчиликка тақдим қилишга қарор қилган. 

Ҳужжатда шунингдек Россия махсус хизматларида Трампга компромат борлиги айтилган. Россия буни рад этмоқда. Трампнинг айтишича, Россия ҳеч қачон уни шантаж қилмаган.

Путин Трамп россиялик "ижтимоий жавобгарлиги паст даражада бўлган қизлар" билан учрашганини "базўр тасаввур қилишини" айтган, чунки Трамп гўзаллик танловларини ташкиллаштириш билан шуғулланган ва "дунёнинг энг лобар аёллари билан мулоқот қилган". 

"Улар шубҳасиз дунёда энг зўрлари, бироқ Трамп бунга лаққа тушганига шубҳам бор", деб қўшимча қилган Путин.

"Фоҳишалик – бу жирканч ижтимоий ҳолатдир", деб айтган Путин.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар