Россия Ўзбекистонга божсиз нефть етказиб беришни рад этди

Иқтисодиёт 18 Январь 2017 39705
Иллюстратив сурат

Россия «Омск-Павлодар-Чимкент-Зафаробод» қувури бўйича нефтни юбориш учун техник имкониятларни топа олмаган. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлиги РФ энергетика вазирлиги вакилига асосланган ҳолда хабар қилмоқда. 

Россия энергетика вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, 2016 йил ноябрь ойида Ўзбекистон ҳукумати Россия нефтини нефть қувури орқали экспорт божхона тўловларисиз етказиб беришни ташкил этиш бўйича Россия ҳукуматига мурожаат қилган.

Агентликка кўра, Ўзбекистон мактубда аниқ ҳажм ҳақида сўз юритмаган. 

Россия иқтисодий тараққиёт вазирлигининг қайд этишича, Россия Жаҳон савдо ташкилотига аъзо мамлакат сифатида нефть божини бекор қила олмайди. Агар Россия Ўзбекистонга экспорт божларини бекор қилса, у ЖСТга аъзо мамлакатларнинг барчасига бекор қилиши лозим бўлади. 

Бундан ташқари, айни вақтда, Россия нефтини «Омск-Павлодар-Чимкент-Зафаробод» йўналиши бўйича қувур транспорти орқали Ўзбекистонга етазиб бериш техник томондан имкони йўқ, деб таъкидлаган Россия энергетика вазирлиги вакили. 

Шу билан бирга, «Россия нефть компанияларининг Ўзбекистонга нефть етказиб бериш бўйича аризалари ҳам келиб тушмаган», - дея қўшимча қилган вазирлик вакили. 
 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16652 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69061 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37461 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2386 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3037 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар