Туркия Қатарга 140 миллиард доллар инвестиция қилади

Жаҳон 18 Январь 2017 7410
Фото: Aa.com.tr

Туркия 2020 йилга қадар Қатар иқтисодиётига 140 миллиард доллар инвестиция қилмоқчи. Туркия палата ва биржалар иттифоқи (ТПБИ) раиси Рифат Ҳисоржикли ўғли Қатар савдо-саноат палатаси раҳбари шайх Халифа бин Жассим ат-Таний билан Доҳада бўлиб ўтган матбуот-конференциясида шу ҳақида маълум қилди. "Анадолу" нашри хабар беради

Унинг сўзларига кўра, Туркия Қатар иқтисодиётида ўз иштирокини кенгайтирмоқчи. "Турк фирмалари бу имконни қўлдан бой бермаслиги керак", - деди Ҳисоржикли ўғли.

Иттифоқ раҳбари Форс кўрфази ва араб минтақаси мамлакатлари Туркия учун муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. 

Ҳисоржикли ўғлининг айтишича, Туркия ва Қатарнинг сиёсат ва иқтисодиёт соҳаларидаги муносабатларининг дунёда муқобили йўқ.

ТПБИ раҳбарининг таъкидлашича, икки мамлакатни нафақат умумий қизиқишлар, балки ташқи сиёсатга тааллуқли бошқа масалалар ҳам бирлаштиради.

Ҳисоржикли ўғли шунингдек Қатар компанияларининг Туркияга инвестициялари мавзусига ҳам тўхталиб ўтди. 

"Қатар тижорат банки - Туркиянинг Alternatifbank акцияларини, Қатар Миллий банки эса - Finansbank акцияларини қўлга киритди. Қатар ҲК ҳарбий-саноат қўмитаси Туркиянинг BMC автомобиль компаниясининг 49 фоиз акциясига эгалик қилади. Қатарнинг Mayhoola Investment компанияси Туркиянинг Boyner Grubu компаниялар гуруҳи акцияларининг 31 фоизини қўлга киритди. Қатарнинг Bein Media Grup компанияси Digiturk турк рақамли эшиттиришлар оператори акцияларини харид қилди, Al Sraiya Holding эса Mado қандолатчи кафеларининг 49 фоизига эгалик қилади", - деди иттифоқ раҳбари. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар