Эркин иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлигини ошириш масалалар кўриб чиқилди

Ўзбекистон 18 Январь 2017 3432

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида эркин иқтисодий зоналар (ЭИЗ) фаолияти самарадорлигини ошириш мавзуига бағишланган видеоконференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Палата раиси А.Шайхов ва бошқалар мустақиллик йилларида амалга оширилган бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган дастурлар мамлакатимизда қулай инвестиция муҳити шаклланиши ҳамда хорижий инвестициялар кўлами ошишида муҳим омил бўлаётганини қайд этди.

Иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаш, шу орқали жаҳон стандартларига жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқаришга эришиш, хорижий сармояларни, энг аввало, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш ҳар қандай мамлакат учун энг долзарб ва кечиктириб бўлмайдиган масаладир. Бундай вазифаларни амалга оширишда эркин иқтисодий зоналар муҳим ўрин тутади.

1996 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Ушбу қонун инвестициялар жалб қилиш ва жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланиш имкониятларини кенгайтирди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ўтган йилларда Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ҳамда “Ангрен” ва “Жиззах” махсус индустриал зоналари ташкил этилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 12 январдаги «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда яна тўртта эркин иқтисодий зона фаолиятини йўлга қўйиш белгиланди. Мазкур ЭИЗлар фаолияти мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, тўқимачилик, гилам тўқиш, пойабзал ва чарм-галантерея, экологик жиҳатдан хавфсиз кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, электротехника саноати, машинасозлик ва автомобилсозлик, қурилиш материаллари ва бошқа йўналишларда янги замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишга қаратилган.

Янги эркин иқтисодий зоналар ҳудудларда ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятларидан комплекс ва самарали фойдаланиш, шу асосда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилади.

Бу ерда фаолият кўрсатадиган тадбиркорлик субъектларига турли имтиёзлар, қулайликлар яратилади. Хусусан, ЭИЗ ҳудудларида алоҳида солиқ, божхона ва валюта режими амал қилади. Тадбиркорлик субъектларининг муҳандислик-телекоммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланишида қулайликлар яратиш мақсадида «ягона дарча» тамойили бўйича рухсатномалар берилиши йўлга қўйилади.

“Тадбирда ЭИЗларни янада ривожлантириш, уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича фикр алмашилди”, - дейилади хабарда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар