Эймс тадқиқот маркази (NASA бўлими) мутахассислари Калифорнияда дрон атрофидаги ҳаво оқими қандай тақсимланишини ўрганишди. Моделлаштириш ишларини улар DJI Phantom 3 квадрокоптери намунасида бажаришди, видеосини эса ўзларининг YouTube-каналларида намойиш қилишди. 

Олимлар дрон парвозини моделлаштираётиб, ҳаво оқимларини тақсимлаш табиатини аниқлашди. Улар хоч шаклидаги рамада жойлашган тўрт винт орасида ҳаво ўрамлари пайдо бўлишини аниқлашди. Айнан шулар дроннинг ҳавога кўтарилишини таъминлайди. 

Ҳаво оқимлари тақсимланишини намойиш қилиш учун олимлар 3D-модель яратишди. Унда паст босим соҳаси кўк ранг билан, юқори босим соҳаси эса қизил ранг билан белгиланган. 

Мутахассислар роторлар сонини икки баробар кўпайтирилса, дрон тортишуви ҳам икки карра ошишини исботлашди. Бу унга янада оғир предметларни (масалан, камералар ёки бошқа юклар) кўтаришга имкон беради.