Видео: Nokia 6 смартфони билан ёнғоқ чақиш

Технология 18 Январь 2017 7275

Хитой ижтимоий тармоқларида янги Nokia 6 смартфонининг мустаҳкамлиги билан боғлиқ роликлар тақдим этилмоқда. Ускуна ёрдамида ҳаттоки грек ёнғоқларини ҳам чақиб кўришган.
 
Иккинчи роликда смартфонни бир неча бора ерга ташлаб, сўнг деворга қараб улоқтиришлари тасвирланган.

Янги ускуна 19 январдан бошлаб сотувга чиқарилади. У Хитой бозорига мўлжалланган бўлиб, JD.com сайтида 245 долларга баҳоланиши кутилмоқда. Сотувлар бошланишига икки кун қолганда Nokia 6’га берилган буюртмалар сони миллионта нусхага етди.

Смартфон экрани 5,5 дюймли диагоналга эга бўлиб, 1920 га 1080 пиксель кенгликдан иборат. У Corning Gorilla Glass 3 ҳимоя ойнаси билан қопланган. Бундан ташқари, Nokia 6 саккиз ядролик Qualcomm Snapdragon 430 процессори, Adreno 505 графикаси, 4 ГБ оператив ва 64 ГБ ички хотирага эга.

Маълумот учун, Nokia телефонлари орасида Nokia 3310 энг кўп сотилган ускуна деб ҳисобланади. Тармоқда ўта мустаҳкам бўлган бу телефонга турли йўллар билан зарар келтирмоқчи бўлган фойдаланувчиларнинг роликлари кўплаб топилади. Баъзилар бунинг уддасидан ҳам чиққан.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20298 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70900 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37972 Lifestyle
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 25 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 324 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 495 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 760 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1297 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 2070 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар