Москванинг «Локомотив» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Одил Аҳмедовнинг Хитой чемпионатига ўтиши борасида берилган саволларга жавоб қайтарди 

— Ўзбекистон терма жамоасидаги шеригингиз Одил Аҳмедов «Краснодар» Хитойнинг «Шанҳай СИПГ» клубига кўчиб ўтди. Бу сизни таажжубга солмадими?

— Гапни бу ҳақида хабарни олдиндан билганим билан бошламоқчиман. Шундай экан, трансфер мени ҳайрон қолдирмади. Таътил давомида ҳеч ким мендан Одилнинг Хитой клубига ўтиши ҳақида сўрамади. Шунга қарамай у билан яқин алоқадамиз, мен унинг қарорини шарҳлашни тўғри деб ҳисобламаган бўлардим. Трансфер амалга ошибдими — демак, у шундай қарорга келган. Агар Одил янги клубида ўзини бахтиёр ҳис этса, мен унинг учун жуда ҳам хурсанд бўламан.

— Сиз ҳам, худди Аҳмедов каби Ўзбекистон терма жамоаси аъзосисиз ва Хитойда одатдаги легионерлардек чеклов (Осиёлик футболчи сифатида қўшимча легионер ОЧЛда иштирок этиши мумкин - Трибуна изоҳи). Эртами, кечми сизга ҳам шундай таклиф бўлиши эҳтимоли бор. Бунга қандай муносабат билдиришингиз мумкин?

— Ҳозиргача мен «Локомотив» футболчиси сифатида тўп сурдим, бу даврда [матбуот] мени қанчадан-қанча клубларга «жўнатишди». Бу мавзуни муҳокама қилиш учун, қандайдир аниқ таклиф бўлиши керак ёки қандайдир жамоа қизиқиш билдирилган бўлиши лозим. Осмондан олиб гапиришдан эса маъно кўрмаяпман. Ўйлашимча, қандайдир клубдан қизиқиш бўлса, ОАВ буни ҳаттоки мендан ҳам олдин эшитган бўларди, дея гапириб ўтган Денисов.