WP: Трамп 2020 йилги президентлик кампанияси шиорини ўйлаб қўйди

Жаҳон 18 Январь 2017 6396
Фото: The Washington Post

АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп The Washington Post нашрига берган интервьюсида 2020 йилги президентлик кампанияси учун янги шиорни тақдим қилди.

"Американинг буюклигини сақлаб қоламиз", деб янграмоқда Трампнинг янги шиори.

Нашрнинг таъкидлашича, Трамп интервью вақтида ўз адвокатига бу шиорни патентлаб қўйишни буюрган. 

Трампнинг таъкидлашича, яхши президентнинг мажбуриятларидан бири унинг "мамлакат учун ташаббускор" бўлиши ва шахсий ўрнак кўрсатиши ҳисобланади.

Таъкидланишича, Трампнинг 2016 йилги "Американи яна буюк қиламиз" деган шиори у томондан 2012 йилдаёқ патентлаштирилган.

Кўпроқ янгиликлар