2016 йилда фавқулодда вазиятлар олдини олиш мақсадида деярли 920 минг аҳоли яшаш хонадонлари ўрганиб чиқилди

Жамият 19 Январь 2017 1743

18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида “Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2016 йилдаги асосий тадбирлар режасининг бажарилиши ва 2017 йилдаги устувор вазифалари”га бағишланган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши девони, Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари, Фавқулодда вазиятлар Давлат тизимига кирувчи 40 га яқин вазирлик ва идора раҳбарлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. 

Таъкидланишича, фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг тегишли хизматлари томонидан ис газидан, озиқ-овқат маҳсулотларидан оммавий заҳарланишлар ҳамда табиий газ чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида, ўтган 2016 йил мобайнида 634 минг 596 та шахсий ҳовли жойлар, 23 минг 108 та кўп қаватли уйлар ва улардаги 918 минг 97 та аҳоли яшаш хонадонлари ўрганиб чиқилиб, аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди.

Ўтган йил давомида республиканинг тоғли ҳудудларидаги қор захираларини ва баланд тоғли кўлларнинг ҳолатини баҳолаш ҳамда қор кўчкиси ва сел хавфи мавжуд ҳудудларни аниқлаш мақсадида 7 маротаба аэровизуал кузатув ишлари амалга оширилди. 

Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида дарё ва сойларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш ва ўзанларини тозалаш бўйича 1362,6 минг м3 тупроқ, 91,4 минг м3 тош иши, 8,2 минг м3 бетон иши ва 172 тонна металл ишлари амалга оширилган. Ушбу ишларга 20 млрд. сўмдан зиёд бюджет маблағлари сарфланди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари ўртасида шаҳар ва туман, вилоят ҳамда республика босқичи мусобақалари ўтказилди. Унда 1193 та ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларининг 14 минг 102 нафар ўқувчилари, 2132 та умумтаълим мактабларининг 17 минг 42 нафар ўқувчилари жалб этилган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар