Ўзбекистонда етиштирилган пахта толасидан олинган чигит уруғини «Ўзпахтаёғ» гуруҳига кирувчи 23 та ёғ-мой комбинатлари қайта ишлаш ҳуқуқига эга бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 январдаги фармонига кўра, айнан ушбу корхоналар мазкур фаолият билан шуғулланишлари мумкин. Уларнинг техник чигитни қайта ишлаш бўйича бир йиллик ўртача қайта ишлаш қуввати 2,5 млн тоннани ташкил этади. 

Таҳлилларга кўра, Ўзбекистон ёғ-мой бозорининг етакчи учлигига Қашқадарё («Косонёғ экстракция» - йилига 189 минг тонна ва «Қаршиёғ экстракция – йилига 126 минг тонна) ват Фарғона («Қўқонёғ» - йилига 189 минг тонна ва «Фарғонаёғ-мой» - йилига 126 минг) вилоятлари киради. Бу минтақалардаги қувватлар йилига 315 минг тонна чигитни қайта ишлаш имконини беради. 

Андижон вилоятидаги иккита йирик корхона йилига 250 минг тоннадан ортиқ чигитни қайта ишлай олади. 

Сурхондарё вилоятида ҳам чигитни иккита корхона қайта ишлайди, уларнинг умумий қуввати йилига 214,7 минг чигитни қайта ишлашга тенг.
 
Республиканинг ушбу рўйхатга киритилмаган ёғ-мой комбинатларида чигитни қайта ишлаш воситасида ёғ ишлаб чиқариш ёки хўжалик шароитларида чигитни қайта ишлаш амалдаги қонунчилик талабларини бузиш ҳисобланади. қонунбузарларга, белгиланган тартибда жавобгарлик, хусусан, жиноий жавобгарликка тортиш чоралари ҳам қўлланилиши мумкин, дейилади ҳужжатда.