АҚШнинг 17 та штатидаги камида 28 та яҳудийлар жамоасига тегишли маданият марказлари 18 январь куни бомба борлиги ҳақида таҳдидлар олган, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги.

Хабарларга кўра, марказда бўлганлар зудлик билан кўчирилган, бироқ, портлаш таҳдиди тасдиқланмаган. 

Январь ойи бошларида АҚШнинг бешта маданий марказлари худди шундай огоҳлантиришлар олган эди. Ўшанда ҳам марказлдар кўчирилган, аммо таҳдидлар тасдиқланмаган эди.