АҚШнинг собиқ президенти жонлантириш бўлимига ётқизилди

Жаҳон 19 Январь 2017 13674
Фото: EPA/LARRY W. SMITH

АҚШнинг 41-президенти Катта Жорж Буш Хьюстондаги шифохонанинг жонлантириш бўлимига ўтказилди. Ҳозирда унинг аҳволи барқарор дея баҳоланмоқда.

Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги собиқ президентнинг матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда

Катта Буш ўткир нафас олиш муаммоларидан азият чекмоқда, шифокорлар унинг нафас йўлларини тозалаш муолажаларини ўтказишган. Айни вақтда собиқ президент жонлантириш бўлимида шифокорлар назорати остида қолмоқда. 

Президентнинг рафиқаси Барбара Буш ҳам толиққанлик ва йўтал сабабли эҳтиёт чораси сифатида шифохонага ётқазилган. 

NBC телекомпаниясининг маълум қилишича, Катта Бушнинг шифохонага ётқазилишига нафас сиқиши сабаб бўлган. Июнда 92 ёшни қаршилаган Катта Буш ҳозирда ҳаёт бўлган АҚШнинг энг кекса собиқ президенти ҳисобланади. У уйига бир неча кундан кейин қайтиши мумкин.

АҚШнинг 41-президенти Паркинсон касаллигидан азият чекади ва махсус аравачада ҳаракатланади. 2015 йилда у уйида йиқилиб тушиб, бўйин қисмидаги умуртқа суякларидан бирини синдириб олган. 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70875 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36977 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21397 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80785 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61796 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 114 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 64 Жаҳон
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1134 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 735 Жаҳон
Франсуа Олланд сиёсатдан кетмаслигини маълум қилди
23:22 / 23.08.2017 471 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар