Американинг Нью-Жерси штатида яшовчи фуқаро 18-марта мамлакат президенти инагурациясида қатнашади. Бу ҳақида NBC нашри хабар берди. 

91 ёшли кенжа Ҳарольд Смик биринчи марта 1941 йилнинг 20 январида маросимга таклиф қилинган. Ўшанда у 15 ёшда бўлган - Франклин Рузвельт учинчи муддатга давлат раҳбари этиб сайланган. 

"Бу ўз мамлакатингдан фахрланиш туйғусини бахш этади", - дейди Ҳарольд маросим ҳақида. 

Манбага кўра, Смик демократлар партияси вакили Ҳиллари Клинтонга овоз берганига қарамай, АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг инагурациясига ташриф буюради. Тадбир 20 январь куни Вашингтондаги АҚШ Конгресси биноси ёнида бўлиб ўтади.